Maxsus imkoniyat
A
A
A
Kattalashtirish 30%
16.12.2025 11:10 46

Jahon bankining loyiha yuzasidan missiyasi

Иқтисодиёт ва моляи вазирлиги ҳузурида Жаҳон банки (ЖБ) ва Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки (ОИИБ) иштирокидаги “Ўрта шаҳарларни комплекс ривожлантириш” лойиҳаси доирасида жорий йил 17 ноябрдан 4 декабрга қадар навбатдаги текширув назорат миссияси бўлиб ўтди.

Ушбу миссия юзасидан 2025 йил 4 декабрда якуний миссия натижалари бўйича тақдимот бўлиб ўтди ва бунда миссия давомида лойиҳа доирасида 2025 йил сарҳисоби қилиниб, йил давомида белгиланган режалар бўйича амалга оширилган ишлар кўриб чиқилди.

Лойиҳа жорий йилда белгиланган режаларга тўлақонли эришгани, ижтимоий ва экологик муаммолари бартараф этилганлиги, қурилиш  ҳамда лойиҳалаштириш ишлари белгиланган муддатларда амалга оширилаётганлигилан келиб чиқган ҳолда бугунги кундаги ҳолати (баҳоси) яхшиланган лойиҳалар рейтингига кўтарилди.

Шунингдек, лойиҳа доирасида 2026 йилда амалга ошириладиган ишлар бошланадиган қурилиш ва лойиҳалаштириш бўйича режалар белгилаб олинди.

Fotogalereya